Поиск
RUUZ

Спорт

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Токио Олимпиадасида ўз фаолиятини бошлади

Ҳаммаси бўлиб 11 нафар ўзбекистонлик спортчилар Олимпия ўйинларининг 1-куни, 24 июлда саккизта спорт тури бўйича куч синашади.

550views0replies
0

Олимпия қўмитаси

Токио шаҳрида старт олган ХХХII ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси вакилларининг чиқиши бошланди.
Биринчи кун дастурида Ўзбекистон спортчилари қайд этаётган натижалар қуйидагича:
Ўқ отиш: 10 метрдан милтиқдан ўқ отиш дастурида иштирок этган Мухтасар Тоҳирова саралашда 622.2 очко тўплай олди. Бу билан у 33-кўрсаткични қайд этди.
Қиличбозликнинг сабля йўналишида 19 ёшли Шерзод Мамутов руминиялик Юлиан Теодоциуга қарши жанг олиб бориб, 11:15 ҳисобида имкониятни бой берди.
Академик эшкак эшиш: Енгил қайиқдаги жуфтлик баҳсларида иштирок этган Собир Сафаралиев ва Шаҳбоз Холмирзаев 2000 метр масофага кечган дастурда 6:44.98 дақиқа натижа қайд этишди. Бу билан улар ўз гуруҳларида тўртинчи ўринни банд этишди.
Маълумот учун, ҳар бир гуруҳда 1-2 ўринни олган экипажлар ярим финал босқичига йўл олади.
Шунингдек, бугун қуйидаги ўзбекистонлик спортчилар ўз чиқишларини қилади:
Теннис: Денис Истомин – Сумит Нагал (Ҳиндистон). Бошланиш вақти: 7:00;
Велоспорт: Муроджон Холмуродов шосседаги гуруҳ пойгасида 234 км масофада. Бошланиш вақти: 7:00;
Қиличбозлик: Малика Ҳакимова – Йивен Сун (Хитой). Бошланиш вақти: 7:25;
Бокс: Шаҳноза Юнусова – Каролина Косевска (Польша). Бошланиш вақти: 7:30;
Дзюдо: Шарофиддин Лутфиллаев – Артём Лесиук (Украина) / Хосе Рамос (Гватемала). Бошланиш вақти: 7:30;
Бокс: Санжар Турсунов – Абдулхафид Бенчабла (Жазоир). Бошланиш вақти: 10:15;
Спорт гимнастикаси: Расулжон Абдураҳимов кўпкураш дастурида. Бошланиш вақти: 15:30.
550views0replies
0

Комментарии