Поиск
RUUZ

Общество

UzAuto Motors фуқароларнинг “навбат сотиш” бизнесини йўқ қилмоқчи

Автокомпания бир кишининг 200 тагача шартнома қилиш имкониятини чекламоқчи. Шу мақсадда ўз базасини ДЙҲХХ билан синхронлаштириш ниятида.

752views0replies
0

UzAuto Motors АЖ

UzAuto Motors бир шахс томонидан автомобилларни сотиб олиш учун 10 дан 200 тагача келишув шартномаси тузганлиги ҳолатига изоҳ берди.  
Қайд этилишича, жаҳонда автомобил саноати яримўтказгичларнинг глобал танқислиги туфайли ишлаб чиқариш ҳажмининг кескин тушиб кетганлиги ортидан янги автомобилларнинг етишмовчилиги кузатилди.
Бу автомобилларни сотиш ҳамда сотиб олишнинг ноқонуний йўлларини келтириб чиқарган.
“Яқинда сотув тизими ёрдамида бир шахс томонидан автомобилларни сотиб олиш учун 10, 20 ва ҳаттоки, 200 та келишув шартномаларининг тузилганлик ҳолатлари аниқланди. Ўрганишлар шуни кўрсатдики, ушбу шахслар юзага келган ҳолатни ўз бизнесига айлантириб, қўйилган навбатини кутишни хоҳламайдиган шахсларга ўз навбатини имтиёзли бериш мақсадида шартномалар тузишади”, - дейилади автокомпания хабарида.
UzAuto Motors ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мижозларнинг шахсий мурожаатлари ва шикоятларисиз тезкор чора-тадбирлар кўриш, жиноий иш бўйича тергов олиб бориш ҳуқуқига эга эмас.
Шу боис, автокомпания янги автомобилларни сотиш ва сотиб олишнинг барча ноқонуний йўлларини олдини олиш учун савдо маълумотлар базасини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлик хизмати инспекциясининг янги автомобилларни рўйхатдан ўтказиш базаси билан синхронлаштирмоқчи.
Таъкидланишича, бу лойиҳа ноқонуний бойиш тизими пайдо бўлишининг олдини олади ва автомобилни олишда навбатни беришнинг имконсизлигини таъминлайди.
752views0replies
0

Комментарии