• 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 27 июля 2021

Қашқадарёда супермаркет қўриқчисини пичоқламоқчи бўлган ўсмир туфайли катта жанжал чиқди — видео

Супермаркет сотувчисини ҳақорат қилган ўсмирни тинчлантирмоқчи бўлган қўриқчи пичоқ билан таҳдид қилинди. 

1206
0
Видеодан кадр

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, вояга етмаган П.С. 24 июль куни соат 16:30 ларда, Қарши шаҳар, Мустақиллик кўчасида жойлашган “Шарқ” супермаркетида сотувчи бўлиб ишловчи Д.С.нинг олдига келиб, уни ҳақорат қилган.

Шу вақтда П.С. уни тинчлантирмоқчи бўлган супермаркет қўриқчиси Х.Ж.га аралашмаслигини айтиб, ўзи билан олиб юрган ошхона пичоғи билан тан жароҳати етказмоқчи бўлган. Аммо П.С.ни супермаркет ишчилари тўхтатиб қолган.

Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов олиб борилмоқда.

1206
0