Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда Италиянинг Пиза университети филиали очилади

Шавкат Мирзиёев Тошкентда ушбу университет филиалини очиш ҳақида келишувга эришилганини маълум қилди.

644views0replies
0

president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 29 июль куни Олмалиқ туманига бўлган ташрифида ОКМКнинг янги мис бойитиш фабрикаси қурилишини бошлаш маросимида нутқ сўзлаб, унда Тошкентда геология фанлари йўналиши бўйича Италиянинг Пиза университети филиалини очиш борасида келишувга эришилгани ҳақида гапирди.
Мирзиёевнинг таъкидича, жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, мис ишлаб чиқаришда битта иш ўрнини ташкил этиш бошқа тармоқларда энг камида учтадан иш ўрнини яратишга олиб келади.
“Ўзбекистонда Геология фанлари университети ҳам ташкил этилди. У геология соҳасидаги 5 та илмий-тадқиқот марказини ўз ичига олади. Университет базасида Москва давлат университети билан биргаликда қўшма таълим дастурини жорий этиш режалаштирилмоқда.
Куни кеча Тошкентда геология фанлари йўналиши бўйича Италиянинг Пиза университети филиалини очиш ҳақида келишувга эришилди. Бир сўз билан айтганда, саноат кластерларининг ташкил этилиши ушбу тармоқда ишлаб чиқариш ҳажмини камида $12 млрдгача ошириш имконини беради", - деди Шавкат Мирзиёев.
Маълумот учун, Пиза университети (Università di Pisa) Пиза шаҳрида жойлашган бўлиб, у 1343 йил 3 cентябрда университет мақомини олди.
Бугунги кунда университетда 11 та факультет мавжуд ва умумий талабалар сони 57 минг кишини ташкил қилади.
644views0replies
0

Комментарии