Поиск
RUUZ

Общество

Йил бошидан бери бозордаги нархлар 4,2%, ойлик 0,6% ошган

Давлат статистика қўмитаси июль ойи учун истеъмол секторидаги инфляция даражаси бўйича маълумотларни эълон қилди.

640views0replies
0

Юнусобод тумани ҳокимлиги

Давстатқўм маълумотларига кўра, июль ойида истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,2 фоизга арзонлашган. Бунга асосан мавсумий омиллар сабаб бўлган.  
Йил бошидан бери истеъмол секторида нархларнинг ўсиш даражаси 4,2 фоизни, ўртача ойлик ўсиш даражаси эса 0,6 фоизни ташкил этди.
Бироқ жорий йилнинг дастлабки етти ойида озиқ-овқат маҳсулотлари 4,7 фоизга, хизматлар 4,3 % га қимматлашган. 
Ой давомида мевалар ва ёнғоқлар 7,0 фоизга, сабзавотлар, илдизмевалилар ва дуккаклилар 4,2 фоизга, сут маҳсулотлари ва тухум 0,6 фоизга арзонлашди. Гўшт маҳсулотлари эса бошқаларга нисбатан сезиларлироқ (1,2 %) қимматлаган.
Январь-июль ойларида нархлар ошиши бўйича ёғ-мой маҳсулотлари (1,2 баробар), мевалар ва ёнғоқлар (7,9 %), шакар, қандолат маҳсулотлари ва десертлар (7,3 %) қимматлашишда етакчилик қилган.
640views0replies
0

Комментарии