Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳокими Жўрабек Ахмедов Туризм ва спорт вазирлиги вакиллари ҳамроҳлигида Олимпиада ўйинлари рекордини янгилаб, олтин медални қўлга киритган спортчи Акбар Жўраевнинг уйига бориб, унинг онаси ва яқинларига Ўзбекистон президенти табригини етказди.
“Энг аввало спортчиларга яратилаётган шароитлар, уларга кўрсатилаётган рағбат учун юртбошимизга катта раҳмат деймиз. Ўғлимнинг ғалабаси шуларнинг спортни ривожлантириш йўлидаги биргаликдаги меҳнати самарасидир", - дейди чемпионнинг онаси Ҳафиза Норметова.
Унинг сўзларига кўра, Акбар Жўраев акасининг изидан бориб, тош кўтаришга қизиққан.