Поиск
RUUZ

Политика

ЎзЛиДеп президентлик сайловига Шавкат Мирзиёев номзодини илгари сурди

Ўзбекистон президенти сайловида ЎзЛиДеп номидан Шавкат Мирзиёев қатнашади.

621views0replies
0

president.uz

Бугун, 7 август куни Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг навбатдаги пленуми ўтказилди.
Унга кўра, сайловда ЎзЛиДеп номидан Ўзбекистоннинг амалдаги президенти Шавкат Мирзиёев номзод сифатида қатнашади.
Шавкат Миромонович Мирзиёев 1957 йил 24 июлда туғилган. У 1981 йил Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини муҳандис-механик мутахассислиги бўйича тугатган.
2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтган Президент сайлови якунлари бўйича сайловчиларнинг 88,61 фоиз овози билан Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти этиб сайланди. У 2016 йил 14 декабрда расман ўз вазифасини бажаришга киришди.
621views0replies
0

Комментарии