• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 11 августа 2021

Қорақалпоғистонда футбол ўйини катта жанжалга айланиб кетди — видео

“Мўйноқ Сити” ва Миллий гвардиянинг “Жайҳун” жамоалари ўртасидаги учрашувда жанжалга мухлислар ҳам аралашишди.

793
0
Видеодан кадр

Кеча, 10 август куни соат 18:00 да Мўйноқ тумани “Орол” клуби стадионида футбол бўйича Қорақалпоғистон XXVIII чемпионатининг 8-турида “Мўйноқ Сити” ва Миллий гвардиянинг “Жайҳун” жамоалари учрашуви бўлиб ўтди.

Мўйноқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, ўйин пайти икки жамоа ўртасида келишмовчилик келиб чиққан. Бунга 67-дақиқада “Мўйноқ Сити” вакили С. Мирзамуротов “Жайҳун” аъзоси А. Ережеповни йиқитиши сабаб бўлган.

Бунинг ортидан стадиондаги мухлислар ҳам ўз норозилигини билдириб, майдонга чиқишган.

ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари томонидан вазият мураккаблашиши олди олинган. Ҳодисада жароҳатланганлар ёки шифохонага тушганлар йўқ.

793
0