Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда қовун-тарвуз сотувчиси ва ИИБ ходимлари ўртасида жанжал чиқди — видео

Тошкент шаҳар ИИББ жанжал қандай келиб чиққани, сотувчига тегишли чора қўлланилганини маълум қилди.

1200views0replies
0

Видеодан кадрлар

5 август куни соат 18:10 да Янгиҳаёт тумани Турсунзода кўчасидаги йўл четида Шаҳзод Г. полиз экинларини сотиш мақсадида териб қўйиб, жамоат тартибини бузган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабар берди.  
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари текшириш мақсадида Шаҳзод Г.дан шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини ва савдо қилиш ҳуқуқини берувчи рухсатномани тақдим этишини сўрашган. Aммо фуқаро ИИО ходимларининг қонуний талабларини менсимай уларни уятли гаплар билан ҳақорат қилган ва жавобгарликдан қутулиб қолиш ниятида атрофдагиларнинг эътиборини тортмоқчи бўлган.
Оқибатда фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (Майда безорилик) ва 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) бўйича баённома расмийлаштирилди. Ҳужжатлар қонуний чора кўрилиши учун судга топширилди.
Суднинг қарорига кўра, фуқаронинг хатти-ҳаракатларига Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан тўғри баҳо берилган ва фуқаро айбига иқрор бўлиб, тавба қилгани боис унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 34-моддасига (“Бир неча ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун маъмурий жазо қўлланиш”) мувофиқ беш кунлик қамоқ кўринишидаги жазо белгиланди.
Қайд этилишича, ИИОга ҳар йили июль ва август ойларида йўл ҳаракати қатнашчилари номидан йўлларда ноқулайлик ва хавф туғдираётган тарвуз ва қовун сотувчиларига нисбатан норозиликлар келиб тушади.
1200views0replies
0

Комментарии