• 12 925 сум
    -13.09
  • 14 621 сум
    -52.33
  • 160 сум
    1.21
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 925 сум
    -13.09
  • 14 621 сум
    -52.33
  • 160 сум
    1.21
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 8 мая 2019

Россия империяси давридаги олтин тангаларни сотган фуқаролар ушланди

Эркаклар “Император Николай-I” тамғали олтин тангаларни 29,4 млн сўмга сотмоқчи бўлишди.

2857
0
Wikipedia/Иллюстрация

Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Россия империяси давридаги олтин тангаларни сотган фуқаролар ушланди, дейилади Бош прокуратура хабарида.

Фуқаролар А.Б., Қ.Д. ва М.Ш.лар “Император Николай-I” тамғали 10 номинал қийматдаги олтин тангаларни ҳар бирини 4,2 млн сўмдан ҳисоблаб, жами 7 дона олтин тангаларни 29,4 млн сўмга ноқонуний равишда сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар А.Б. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

2857
0