• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Экономика 23 октября 2021

82 турдаги хомашё ва ярим тайёр маҳсулот импорт божидан озод қилинди — рўйхат

2024 йил 1 январга қадар айрим турдаги товарлар, жумладан, сунъий мўйна, зиғирпоя толасидан тўқилган матолари импортига божхона божининг "ноль" ставкаси солинади.

690
0
nform.kz

Президентнинг “Рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан 2024 йил 1 январга қадар импортига божхона божи "ноль" ставкада қўлланиладиган айрим турдаги хомашё ва ярим тайёр маҳсулотлар рўйхати тасдиқланди. 

У 82 та товарга татбиқ этилади, улар жумласида:

— Кастор ёғи ва унинг фракциялари;

— Асбест;

— Натрий гидроксиди (каустик сода) қаттиқ шаклда;

— Карбидлар, кимёвий таркиби аниқ ёки ноаниқ;

— Ўсимлик ёки чорвадан олинадиган бўёвчи моддалар;

— Керамик маҳсулотлар, эмал ёки ойна ишлаб чиқариш учун мўлжалланган шишасимон эмаллар ва глазурлар ва шунга ўхшаш препаратлар;

— Тўқимачилик бўёғи;

— Сирти фаол органик моддалар (совундан ташқари); 

— Сирти фаол воситалар, ювиш воситалари (шу жумладан ёрдамчи ювиш воситалари) ва таркибида совун мавжуд ёки мавжуд бўлмаган тозалаш воситалари;

— Мойлаш материаллари ҳамда тўқимачилик матолари, чарм, мўйна ёки бошқа материалларга ёғ ва мой билан ишлов бериш учун фойдаланиладиган воситалар;

— Сунъий мум;

— Тайёр елимлар ва бошқа жойда номланмаган ёки киритилмаган бошқа тайёр адгезивлар;

— Ферментлар, ферментли препаратлар;

— Тўқимачилик тармоғида қўлланиладиган пардозлаш воситалари, бўяшни тезлаштириш ёки бўёқларни мустаҳкамлаш воситалари ва бошқа маҳсулотлар ҳамда тайёр препаратлар;

— Сунъий мўйна;

— Елимланган фанера, фанера ҳолига келтирилган панеллар ва қатламли ёғочдан шунга ўхшаш материаллар;

— Фильтр қоғоз ва картон;

— Аппаратда йигирилган жун калава ипидан ёки аппаратда йигирилган жониворларнинг ингичка сочидан тайёрланган газламалар;

— Зиғирпоя толасидан тўқилган газламалар;

— Комплекс синтетик ва сунъий иплардан тўқилган газламалар;

— Кимёвий иплардан ва бошқа тўқимачилик материалларидан тўқилган тўрлар.

Тўлиқ рўйхат билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

690
0