Кеча, 17 август куни Қашқадарёда спорт устаси Элбек Раҳимов ўлдириб кетилганлиги ҳақида хабар бергандик.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.
Маълум қилинишича, етти нафар йигит Элбек Раҳимовни Қаршидаги кўп қаватли уйидан чиқишини кутиб турган. У кўчага чиққанидан кейин совуқ қуроллар билан бош, юз, кўкрак ва танасининг бошқа соҳаларига уриб, оғир тан жароҳати етказган ва Gentra’га мажбуран миндириб, Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмасига олиб бориб, ташлаб кетишган.
Оқибатда Э.Р. кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай шифохонада вафот этган.
Ҳолат бўйича З.Б. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “л,п” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, Ш.Т., Ж.А., О.Р., Я.Я., Ш.З. ва Э.А.лар гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинди ҳамда ҳимоячи билан таъминланиб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланди.