Ўзбекистон Бош прокурорининг буйруғига асосан, адлия катта маслаҳатчиси Элмурадов Сайдулла Файзуллаевич Бош прокуратуранинг Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратурасининг хабарида айтилмоқда.
Аввал Сайдулла Элмурадов Тошкент вилоят прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.