• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Экономика 27 августа 2021

Ўзбекистонда йирик қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди

Шавкат Мирзиёев рамзий дастакни ҳаракатга келтириб, қуёш фотоэлектр станциясини ишга туширди.

1060
0
president.uz

Навоий вилояти Кармана туманида республикадаги илк қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди.

Мазкур мажмуа қурилиши ўтган йили бошланган бўлиб, 110 млн доллар инвестиция ўзлаштирилган ва 300 мингта қуёш панеллари ўрнатилган. Унинг қуввати 100 мегаВатт.

— Ушбу станция янги Ўзбекистон энергетика тизимида биринчи улкан қадам, таъбир жоиз бўлса, “биринчи қалдирғоч” бўлиб, соҳа ривожида мутлақо янги даврни  бошлаб бермоқда. Бу ерда йилига 252 миллион килоВатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бунинг ҳисобидан 80 млн куб метр табиий газ тежалиб, атмосферага 160 минг тонна буғланувчи газлар чиқишининг олди олинади, - деди Шавкат Мирзиёев.

Nur Navoiy solar номли ушбу лойиҳа БААнинг “Масдар” компанияси томонидан амалга оширилди. Бу станцияда ишлаб чиқариладиган энергия нархи арзонроқ - 1 килоВатт соат учун 2,67 АҚШ центни ташкил қилади.

1060
0