Поиск
RUUZ

Погода

Бу ҳафта ёмғир ёғиши ва ҳароратнинг пасайиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳафта ичи кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берилди.

453views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидрометнинг маълум қилишича, бугун ва эртага Ўзбекистон бўйича ҳаво ҳарорати +20...+22 даража бўлган қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳафта ўртасида об-ҳаво ўзгаради.
27 октябрда республиканинг шимолий ҳудудларига Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. 
Мамлакатнинг қолган ҳудудларида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, юқори ва қуйи қават булутлари ҳосил бўлади.
Пайшанба куни ёмғирли зона шарққа силжийди ва республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларига яқинлашганда ёғингарчилик кучаяди. 
Баъзи жойларда ёмғир ёғади. Фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ва Фарғона водийсида ёғингарчилик кутилмайди. 
Жума куни марказий ва шарқий ҳудудларда, шунингдек республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда.
27-28 октябрда эса республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳафта давомида ҳарорат кечалари +4...+9 даража атрофида бўлади, кундуз кунлари эса ҳарорат аста-секин пасаяди ва ҳафтанинг охирига келиб, кундуз кунги ҳарорат +7…+12 даражагача пасаяди.
453views0replies
0

Комментарии