31 январь куни Wyndham меҳмонхонасининг Silk Road залида Андижонда жойлашган, Ўзбекистондаги энг йирик СКМларидан бири – Navruz Mall’нинг тақдимоти бўлиб ўтди. Савдо марказининг лойиҳаси ва қурилиши NovaStroy компанияси томонидан амалга оширилган, марказ менежменти билан эса Туркиянинг MallMark компанияси шуғулланади.
Янги лойиҳа ҳақида гапириб бериш учун саҳнага MallMark раҳбари Айтач Озчичек чиқди, у ҳамкорлар, етказиб берувчилар ва тадбир меҳмонларига бажарилган ишлар, белгиланган режалар ва энг муҳим нарса, Navruz Mall’нинг очилиш санаси ҳақида маълумот берди.
Мажмуа учта блокни ўз ичига олади. Марказий блокда расмий бренд дўконлари, болалар майдончалари, фудкорт ва бошқа кўнгилочар объектлар жойлашади. Қолган иккита блок эса одатий бозорлар каби бўлади – фақатгина харидорлар учун эмас, балки дўкон эгалари учун ҳам қулай шароитлар яратилган павильонлар.
Марказнинг 1-қаватида қаҳвахоналар, турли тақдимотларни ўтказса бўладиган lounge-зона ва korzinka.uz супермаркети жойлашади. Мажмуада Le Mirage, Altin Yildiz, LC Waikiki, Just, Avva, Terra Pro, Selfie, OTG, Anaki, Miniso, Sugar Plum, NCS, Huma Sultan, Aty Baty, Persey, X Sport, Iris, Loft ва Basconi брендлари бўлади.
2-қаватда эса ташриф буюрувчилар учун болалар дўконлари, 2 ёшдан 10 ёшгача бўлган болалар учун ўйин майдончаси, каттароқ ёшдаги болалар учун эса ўйин автоматларига эга алоҳида зона ва болалар байрамларини ўтказиш учун мини-кафелар бўлади. Фудкорт қисмида Evos, Street77, Bellissimo, BBQ burger, Master Sushi, Mondo Italy, Musaffo, Gustimo Ice Cream каби маҳаллий фуд-хизматлар ва дунё брендларидан – KFC, Wendy’s кафелари жойлашади. Шунингдек, Said Chef, Gumbaz ва Sultan Akhmet ресторан-кафелари бўлади.
Мажмуа Андижон марказида жойлашган: ҳудудда 200 000дан ортиқ кишилар истиқомат қилади. Савдо марказининг умумий майдони 28 728 квадрат метрни ташкил қилади, автомобиллар қўйиш жойи 1000та ўринга мўлжалланган. Navruz Mall очилиши билан мингдан ортиқ иш ўринлари пайдо бўлади.
Учрашувда марказнинг очилиш санаси ҳам айтиб ўтилди – 15 май. Меҳмонларни бу куни кўнгилочар дастур, таклиф қилинган артистлар чиқиши ҳамда болалар ва катталар учун турли шоу-дастурлар кутмоқда.
Тадбир сўнгида меҳмонлар ва ҳамкорлар ўзларини қизиқтирган саволларни беришди, марказнинг келгуси фаолиятида муваффақият тилашди ва СКМнинг тантанали очилишига ўз ғояларини таклиф қилишди.
Navruz Mall савдо-кўнгилочар маркази фақатгина Андижон аҳолиси учун эмас, балки меҳмонлари учун ҳам оилавий дам олиш масканига айланади.
Navruz Mall СКМнинг иш вақти: 10:00 – 22:00.
Манзил: Андижон шаҳри, Машраб кўчаси.
Батафсил маълумот учун: +99893 200-01-01.
Реклама ҳуқуқлари асосида