Поиск
RUUZ

Общество

Қоидабузар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистондан чиқариб юборилади

Республикада бўлиш тартибини бузган ушбу фуқароларга нисбатан жавобгарлик белгиланди. Амалдаги қоида бекор қилинди.

542views0replies
0

Тошкент вилояти ИИББ / Иллюстрация

Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарорига кўра, карантин жорий этилган ҳудудда вақтинча бўлиш муддати тугаган хорижий фуқароларга, шунингдек, уларни қабул қилган уй-жой эгалари ҳамда мансабдор шахсларга нисбатан карантин муддати тугагунга қадар Ўзбекистонда бўлиш қоидаларини бузганлиги учун маъмурий чоралар қўлланилмаслиги белгиланганди.
Ҳукуматнинг жорий йил 30 августдаги 549-сонли қарорига асосан, мазкур банд бекор қилиниб, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар 10 сентябрдан республикада бўлиш тартибини бузганлиги учун Ўзбекистон ҳудудидан чиқариб юборилади.
Ҳужжатга мувофиқ, республика ҳудудидаги чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар 2021 йил 10 сентябргача вақтинчалик рўйхатдан ўтишлари керак бўлади.
Қарорнинг бажарилиши ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов зиммасига юклатилган.
542views0replies
0

Комментарии