Токио-2020 XVI ёзги Паралимпиадасида қатнашган Ўзбекистон делегацияси самолёти бугун, 6 август куни "Тошкент-3" аэропортига соат 18:00 да етиб келиши режалаштирилган. Делегация 18:00 да аэропортдан Миллий паралимпия қўмитаси томон ҳаракатланади.
Шу сабабли, 2021 йил 6 сентябрь куни соат 18:00 дан соат 23:00 га қадар:

— "Тошкент-3" аэропортидан Қумариқ кўчасига чиқишдан бошлаб Қумариқ кўчаси бўйлаб Бобур кўчаси кесишмасигача;
— Қумариқ ва Бобур кўчалари кесишмасидан Бобур кўчаси бўйлаб Нукус ва Бобур кўчалари кесишмасигача;
— Нукус ва Бобур кўчалари кесишмасидан Нукус кўчаси бўйлаб Нукус ва Ойбек кўчалари кесишмасигача;
— Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасидан Ойбек ҳамда Афросиёб кўчалари бўйлаб Афросиёб ва Шароф Рашидов кўчалари кесишмасигача;
— Афросиёб ва Шароф Рашидов кўчалари кесишмасидан Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб Шароф Рашидов ва Алишер Навоий кўчалари кесишмасигача;
— Шароф Рашидов ва Алишер Навоий кўчалари кесишмасидан Алишер Навоий кўчаси бўйлаб Алишер Навоий ва Амир Темур кўчалари кесишмасигача;
— Алишер Навоий ва Амир Темур кўчалари кесишмасидан Амир Темур кўчаси бўйлаб Амир Темур ва Ислом Каримов кўчалари кесишмасигача;
— Амир Темур ва Ислом Каримов кўчалари кесишмасидан Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Ислом Каримов ва Бешёғоч кўчалари кесишмасигача;
— Ислом Каримов ва Бешёғоч кўчалари кесишмасидан Бешёғоч кўчаси бўйлаб ушбу кўчада жойлашган Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси биносигача бўлган йўл транспорт воситалари ҳаракати учун вақтинча ёпилади.