• 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 6 сентября 2021

Тошкентда талаб юқори бўлган 118 млн сўмлик дорини ноқонуний сотмоқчи бўлган тадбиркор ушланди

Янгиҳаёт туманида пандемия шароитида талаб юқори бўлган дори воситаларини ноқонуний сотишга уринганида қўлга олинди.

530
0
Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, дориларни дорихонадан ташқарида сотиб, даромад орттиришни режалаштирган “B” МЧЖ таъсисчиси С.И. қўлга олинди.

У харидорга Favilok, Favipravir тablets 200 mg’нинг ҳар бир қутисини 450 минг сўмдан ҳисоблаб, жами 264 қутисини 118,8 млн сўмга сотган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат бщйича Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

530
0