Поиск
RUUZ

Общество

Бу йилги контракт миқдорлари аслида 21 фоизга арзон қилинган — Олий таълим вазирлиги

Вазирлик 10 фоизга оширилган контракт миқдорлари аслида 34,4 фоизга оширилиши лозимлигини таъкидлади.

674views0replies
0

Иллюстрация / Тошкент молия институти

2021/2022 ўқув йили учун республика ОТМларда бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича тўлов-контракт қиймати миқдорлари тасдиқланганди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўтган ўқув йилида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори оширилган вақтда, контракт миқдори оширилмаганини эслатди. Яъни 2021 йил 1 февралдан иш ҳақи миқдорлари 10 фоизга оширилган бўлса-да, ўқув йили учун чегирма берилган базавий контракт миқдори сақлаб қолинганди.  
Вазирлик хабарига кўра, янги ўқув йилида (стипендиясиз) базавий тўлов-контракт миқдорлари таълим йўналишларига қараб 7 759 440 сўмдан 11 869 440 сўмгача белгиланиб, 34,4 фоизга оширилиши лозим эди.
Бироқ, республикадаги пандемия шароити инобатга олиниб, базавий тўлов-контракт миқдорлари амалда ўрнатилиши лозим бўлган миқдорларга нисбатан камайтирилган миқдорларда тасдиқланди, яъни 2021/2022 ўқув йилида тўлов-контракт миқдорлари 10 фоиз оширилмаган, балки ўрнатилиши лозим бўлган миқдорга нисбатан 21,1 фоизга кам этиб белгиланган.
Бунда коронавирусга қарши ихтиёрий равишда эмланган кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар учун контракт миқдори ўзгаришсиз қолади. 
Мисол учун, педагогика, техника, гуманитар йўналишларида ўқиётган талабалар стипендиясиз базавий тўлов-контракт суммаси 10 фоиз миқдорда чегирма бонуси берилгандан сўнг 5 771 349 сўмни ташкил этади.
Таъкидланишича, бугун белгиланган тўлов-контракт миқдорлари талабани ўқитиш харажатларининг ўртача 68,4 фоизини қоплайди.
674views0replies
0

Комментарии