Поиск
RUUZ

Общество

Талабаларни ижарага қўйган уй эгаларидан даромад солиғи олинмаслиги мумкин

“Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида’’ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

188views0replies
0

tfi.uz

"Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Қонун лойиҳасига кўра, 18 ёшдан 23 ёшгача бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар мулкида бўлган мол-мулкка солиқ солинишидан озод қилинади.
Талабаларни ўз уйларига ижарага жойлаштирувчи шахсларнинг ижара тўловларидан олган даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этилади.
Шунингдек, ер қаъридан фойдаланувчилар ҳақиқатда қазиб олинган фойдали қазилмалар ҳажми тўғрисида солиқ базасини яширмасдан ҳисобот топширишиш имконияти яратилади.
Тадбиркорлик субъектларига фақатгина солиқ органини хабардор қилиш орқали ҚҚСнинг манфий суммасини қайтариб олишиши мумкин бўлади.
Республика туманларида (Тошкент шаҳри бундан мустасно) фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари учун белгиланган ижтимоий солиқ ставкаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида татбиқ этилади.
188views0replies
0

Комментарии