2020 йил якунларига кўра, республика бўйича токсик ва нотоксик чиқиндилар ҳосил қиладиган ташкилотларда ҳосил бўлган жами чиқиндилар миқдори 125,6 млн тоннани ташкил этган. Бу ҳақда ДСҚ хабар бермоқда.
Ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, энг юқори улуш Навоий вилоятида экани маълум бўлган – 48,2 фоиз. Ушбу кўрсатгич Тошкент вилоятида – 34,6 фоиз ва Жиззах вилоятида – 9,1 фоизни ташкил қилган.
Энг кам улуш эса Сирдарё вилоятида қайд этилган – 0,01 фоиз. Кейинги ўринларни 0,02 фоиз билан Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда 0,03 фоиз Фарғона вилояти эгаллаган.