• 12 586 сум
    54.63
  • 14 759 сум
    220.7
  • 160 сум
    0.6
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 586 сум
    54.63
  • 14 759 сум
    220.7
  • 160 сум
    0.6
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 2 июля 2020

Тошкент шаҳар ҳокимига ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ўринбосар тайинланди

Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан унга ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ўринбосари – Департамент раҳбари тайинланди.

983
0
Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳар ҳокимининг 609-сонли қарори билан пойтахт ҳокимининг ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ўринбосари – Департамент раҳбари тайинланди.

Ушбу лавозимда бугунга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Телекоммуникациялар, IТ-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибиятининг мудири вазифасида ишлаб келган Абдуллаев Сардор Маҳмуджанович фаолият юритади. 

Маълумот учун, Абдуллаев Сардор Маҳмуджанович 1983 йил 27 декабрда Тошкент вилоятида туғилган.

2001-2007 йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг бакалавриат ва магистратура босқичларини тамомлаган.

983
0