Поиск
RUUZ

Культура

Ўзбекистон Бобур номидаги Ўш драма театри реконструкциясига $5 млн ажратади

Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари ўртасидаги тегишли келишув имзоланди.

249views0replies
0

Ўш мэрияси

13 сентябрь куни Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида жойлашган Бобур номидаги Ўш мусиқали академик драма театрининг тўлиқ реконструкцияси бошланди.
Шаҳар вице-мэри Жасур Азимов билан бирга давлат органлари ходимларидан иборат комиссия иш бошланиши жараёни билан танишди, дея хабар бермоқда шаҳар мерияси матбуот хизмати.
Қайд этилишича, театр реконструкцияси икки томонлама ижтимоий-маданий алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари эришган келишув асосида бошланган.
Театр реконструкциясини якунлаш ишлари келаси йилнинг бошига режалаштирилган. Бунга жами $5 млн сарфланади. Тақдим қилинган лойиҳага кўра, театр биноси тўлиқ янгиланади.
249views0replies
0

Комментарии