Поиск
RUUZ

Криминал

Томорқасини “наша” плантациясига айлантирган оҳангаронлик фуқаро ушланди

У ўзининг хонадонида 800 тупдан ортиқ гиёҳвандлик воситаларини парваришлаб келган.

348views0replies
0

tergov.uz

Шунингдек, Б.Ж. ўзининг ҳовлисида яна 1 туп қуруқ ҳолдаги ўткир ҳидли гиёҳванд ўсимлигига ўхшаш ўсимлик сақланаётган бўлган. Мазкур ўсимликлар ўрнатилган тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Суд-кимёвий экспертизасининг хулосасига кўра, тадбир давомида Б.Ж.нинг хонадонидан олинган жами 803 туп ва 171 грамм миқдордаги ҳўл ҳолдаги ўсимлик туплари таркибида фаол гиёҳванд модда тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, бу ўсимлик моддалари каннабис гиёҳвандлик воситаси турига кириши кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасида Б.Ж.га нисбатан ЖК.нинг 25-273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказишга суиқасд) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
348views0replies
0

Комментарии