Поиск
RUUZ

Общество

“Биз пуллик “тонировка” ва у бўйича жаримага қаршимиз!” — “Адолат” СД партияси

“Адолат” СДП “тонировка”нинг 10 фоизга арзонлашиши ғоялари ижросининг бир қисми эканлигини маълум қилди.

216views0replies
0

Тергов департаменти / Иллюстрация

15 сентябрдан ЯИДХП орқали “тонировка” учун рухсатнома бериш йўлга қўйилгани, рухсатномани 10 фоиз чегирма билан олиш мумкинлиги ҳақида хабар бергандик.
“Адолат” партияси бу янгилик ташаббускори эканлигини маълум қилди.
“Бугун ҳамма ерда “тонировка арзонлашди” деган шов-шувли хабар тарқалган бўлсада, бу “Адолат” СДПнинг “тонировка” масаласидаги ғояси ижросининг бир қисми, холос. Автотранспорт воситаларининг ойналарини қорайтириш борасидаги бундай ўзгариш бизни қониқтирмайди. “Тонировка” учун юқори миқдорда жарима қўлланилишига “Адолат” партияси томонидан бир неча бор эътироз билдирилган”, - дейилади хабарда.
“Адолат” СДП Маъмурий жавобгарлик кодексида қайд этилган жарималарни қайта кўриб чиқиш тарафдори. 
“Биз пуллик “тонировка” ва у бўйича жаримага қаршимиз! Адолатга зид нормалар ўз кучини йўқотиб, ўрнини халқчил меъёрларга бўшатиб бериши учун курашишда давом этамиз”, - таъкидланган партия хабарида.
216views0replies
0

Комментарии