Излаш
RUUZ

Жамият

“Тонировка” учун рухсатномани арзон олиш имконияти яратилди

ЯИДХП “тонировка” учун рухсатнома беришни йўлга қўйди. Энди тегишли рухсатномани 10 фоиз чегирма билан олиш мумкин.

1759views0replies
0

Тергов департаменти / Иллюстрация

Жорий йил 1 октябрдан автотранспортлар ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати фақат Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП, my.gov.uz) орқали кўрсатилиши ҳақида хабар бергандик.
ЯИДХП  бугун, 15 сентябрдан рухсатнома бериш хизмати жорий этилганини маълум қилди. Эндиликда автотранспорт ойналари тусини ўзгартиш учун рухсатномани онлайн олишда 10 фоиз чегирма ҳам берилади. “Тонировка”нинг нархи орқа ён ойналар учун 135 минг сўм (юридик шахслар учун 270 минг сўм), олд ва орқа ён ойналар учун эса 1 миллион 300 минг сўмга арзонлашди. Шунингдек, автотранспорт ойнасига стикер мажбурий равишда ёпиштирилмайди.
ЯИДХП орқали рухсатномани қайта расмийлаштириш имконияти ҳам яратилган. Қайта расмийлаштиришда – автотранспорт воситаси иккиламчи бозордан сотиб олинганида, автотранспорт воситасининг рўйхатдан ўтган гувоҳномаси мулкдори ёки давлат рақам белгиси ўзгарган ҳолларда автотранспорт воситасига расмийлаштирилган “тонировка” рухсатномасига онлайн тарзда бепул ўзгартиришлар киритиш мумкин. 
Шунингдек, ойналарни тусини ўзгартиришга берилган рухсатномани қайта расмийлаштириш электрон давлат хизмати жорий йилнинг 1 октябрь кунидан ишга туширилиши режалаштирилган. Қайд этилишича, хизмат синов тариқасида ишга туширилган.
Берилган чегирма бўйича "тонировка" нархи:
 — Oрқа ва ён ойналар - 1 млн 102 минг 500 сўм (умумий қиймати 1 млн 225 минг сўм);
 — Oлд ва ён ойналар - 11 млн 25 минг сўм (умумий қиймати 12 млн 250 минг сўм).
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг октябрида орқа ён ойнани тонировка қилиш нархи арзонлаштирилганди.
1759views0replies
0

Изоҳлар