Бугун, 17 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Олмазор, Учтепа, Яшнобод ва Юнусобод туманларида “Ҳизб-ут Тахрир” диний экстремистик ташкилотининг 12 нафар аъзоси ушланди, дея хабар берди пойтахт ИИББ Матбуот хизмати.
Тезкор тадбирларда қўлга олинганларнинг барчаси Юнусобод туманида яшовчи 41 ёшли Р.У.нинг ғоявий таъсири остида экстремистик фаолият билан шуғулланиб келган.
Р.У. ва унинг жиноий алоқалари Интернет орқали Украинада яшириниб келаётган 41 ёшли қирғизистонлик “Маҳмуд Абдулмўмин” таҳаллусли – Холдаров Маҳмуджон Абдумаликович билан алоқа ўрнатган ва унинг маърузалари ва кўрсатмалари асосида аҳоли орасида тарқатиш, “таҳрирчилар” сафига янги аъзоларни ёллаш билан шуғулланишган. Шунингдек, улар Ўзбекистонда Халифалик давлатини қуриш тўғрисидаги ғояларни тарғиб қилишган.
Эслатиб ўтамиз, 15 cентябрда пойтахтнинг Олмазор туманида 10 нафар “таҳрирчилар” қўлга олинганди.