Излаш
RUUZ

Криминал

Тошкентда 10 нафар “Ҳизб ут-Таҳрир” аъзолари ушланди

Тақиқланган ташкилотга аъзо шахслар аҳоли ўртасида ташвиқот ишларини олиб борган.

382views0replies
0

Иллюстрация

Кеча, 15 cентябрь куни пойтахтнинг Олмазор туманида яшовчи 10 нафар “Ҳизб ут-Таҳрир” диний экстремистик ташкилоти аъзоларининг жиноий фаолиятига чек қўйилди.
Ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган “таҳрирчилар”нинг барчаси муқаддам мазкур ташкилот сафида содир этган жинояти учун жазо муддатини ўтаб чиққан шахслар ҳисобланади. 
Улар Интернет тармоғи орқали хорижда яшириниб келаётган “Ҳизб ут-Таҳрир” аъзолари билан алоқа қилиб, уларнинг кўрсатмалари асосида аҳоли орасида ташкилот ғояларини тарғиб қилиш ва тарафдорлари сафини кенгайтириш билан шуғулланиб келган.
Уларнинг хонадонлари ва уяли алоқа воситаларида ташкилотга тегишли бўлган адабиётлар ва материаллар мавжудлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилиб, олиб қўйилган.
Ҳозирда уларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш ва жавобгарликка тортиш мақсадида, тергов-суриштирув тадбирлари давом эттирилмоқда.
Аввалроқ, Тошкент шаҳри ва вилоятида “Ҳизб-ут Таҳрир”нинг 29 нафар аёл аъзолари ушланганди.
382views0replies
0

Изоҳлар