• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 28 октября 2020

ДХХнинг собиқ биноси, Тошкент вилоятидаги дам олиш масканлари ва “Малика” савдо мажмуаси хусусий секторга берилади

15 та давлат кўчмас мулклари объектлари хусусий секторга сотилади.

1660
0
Google Earth

Президент қатор давлат кўчмас мулк объектларини хусусийлаштиришга оид фармонни имзолади.

Хусусан, Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансидаги “Белдирсой оромгоҳи” ва “Чорвоқ оромгоҳи” дам олиш зоналарини хусусий секторга сотиш учун сотувга чиқарилади. “Белдирсой оромгоҳи” ер участкасининг умумий майдони 461 минг кв.м., “Чорвоқ оромгоҳи” – 761 минг кв.м.ни ташкил қилади.  

Бундан ташқари, Шайхонтоҳур туманида жойлашган Малика савдо мажмуаси ҳам сотилади. Унинг умумий майдони 41,3 минг кв.м.ни ташкил қилади.

Шунингдек, ДХХнинг Юнусобод туманида жойлашган марказий биноси ҳам хусусий секторга берилади. Давлат активларини бошқариш агентлиги тасарруфидаги бинонинг умумий майдони 20,2 761 минг кв.м.ни ташкил қилади.

Бухоро ва Нуронийлар кўсаси кесишмасида жойлашган “Газета корпуси” биносининг қисми (41,3 минг кв.м.), Свердлов номидаги собиқ театр (11,4 минг кв.м.), Яккасарой туманидаги Ичан Қалъа меҳмонхонаси (6,2 минг кв.м.) ҳам хусусийлаштирилади.

1660
0