Сиёсат

Президент қатор давлат кўчмас мулк объектларини хусусийлаштиришга оид фармонни имзолади

Фармонга кўра, 32 та йирик давлат корхоналари ва хўжалик бирлашмалари трансформация қилинади. 15 та давлат кўчмас мулк объектлари хусусий секторга сотилади.

Президент қатор давлат кўчмас мулк объектларини хусусийлаштиришга оид фармонни имзолади
Фото:president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев қатор давлат кўчмас мулк объектларини хусусийлаштиришга оид фармонни имзолади.

 

Унга кўра, иқтисодиётда давлат иштирокидаги корхоналарнинг улушини кескин қисқартириш ва уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган ва қуйидагилар:


– Трансформация қилинадиган йирик давлат корхоналари ва хўжалик бирлашмалари рўйхати;

 

– Корпоратив бошқарув ва молиявий аудит жорий этиладиган, операцион самарадорлиги ошириладиган давлат иштирокидаги корхоналар рўйхати;

 

– Хусусийлаштиришдан олдин тайёрлаш ва инвестициявий жозибадорлигини оширишнинг манзилли дастурлари орқали оммавий савдоларга чиқариладиган давлат активлари рўйхати;

 

– Давлат акция пакетлари (улушлари) тўлиғича оммавий савдолар орқали хусусий секторга сотиладиган корхоналар рўйхати;

 

–  Хусусий секторга сотиладиган давлат кўчмас мулки объектлари рўйхати тасдиқланди.

 

Фармонга кўра, 32 та йирик давлат корхоналари ва хўжалик бирлашмалари трансформация қилинади. 15 та давлат кўчмас мулк объектлари хусусий секторга сотилади.

 

Шунингдек, Фармон билан:

 

– 274 та давлат улушлари бор корхона;

 

– 109 та газета, нашриёт ва журналлар;

 

– 26 та ахборот технологиялари корхоналари ва компьютер хизматлари кўрсатиш марказлари;

 

– 27 та хусусий сектор ривожланган соҳадаги тиббиёт муассасалари;

 

– 12 та ёғ-мой саноати корхоналари;

 

– 31 та виночилик тармоғи ва шароб савдо корхоналари тўлиқлигича оммавий савдолар орқали хусусий секторга сотилиши белгиланди.

 

Давлат активларини сотиб олувчилар тўловларни қонунчиликда белгиланган тартибда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти асосида амалга ошириши мумкин.

изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ