• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 18 ноября 2020

UzAuto Motors бюджетга қарийб 600 млрд сўмлик йиғимни тўламагани маълум қилинди

Компания, амалдаги тартибга кўра, ишлаб чиқараётган автомашиналари нархига 3% устама, яъни сотиб олганлик учун йиғимни ҳам қўшиб ҳисоблайди.

1182
0
Иллюстрация / UzNews.uz

“Ўзавтосаноат” АЖ тизимидаги автотранспорт воситалари ишлаб чиқарувчилари томонидан 2020 йил давомида 3 фоизлик йиғим тўланмасдан келинаётгани маълум қилинди. Жумладан, UzAuto Motors АЖ томонидан 2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида 582,6 млрд сўм йиғим тўланмаган. 

Бу ҳақда Ҳисоб палатаси томонидан “2021 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси ва 2021 йил учун Бюджетнома бўйича хулосасида маълум қилинди.

Ҳисоб палатаси маълумотига кўра, харидорлардан автомашина нархи ичида олинган 3 фоизлик йиғим 2020 йил давомида тўланмай келинган. Яъни, UzAuto Motors АЖ томонидан 2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида 582,6 млрд сўм йиғим харидорлардан олиниб, бюджетга тўланмаган.

Ҳисоб палатасининг Бюджетнома бўйича хулосасида “Ўзавтосаноат” АЖ тизимидаги автомобиль ишлаб чиқарувчи маҳаллий компанияларни йиғим тўлашдан озод этишни белгилайдиган имтиёзни қайта кўриб чиқиш таклиф қилинмоқда.  

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ автотранспорт воситасига эгалик йиғими жорий этилиши маълум қилинган, аммо унда йиллик йиғим миқдорига ойдинлик киритилмаган эди.  

Маълумот учун, Президентнинг 4397-сон қарорига асосан 2019 йил 1 октябрдан бошлаб юртимизда ишлаб чиқарилган янги автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йиғим автотранспорт воситалари ишлаб чиқарувчилари томонидан тўланиши қайд этилган. 3 фоизлик йиғим Республика йўл жамғармасига ўтказилиши керак.

1182
0