• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 1 мая 2025

Бухорода электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган "Майнинг ферма" аниқланди

Ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 1 миллиард 22 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

1155
0
Энерго инспекция

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Олот туманида истиқомат қилувчи фуқаро Л.Н.га қарашли хонадонда майнинг қурилмаларни электр ҳисоблагичдан ташқари тақмоққа тўғридан-тўғри улаб, ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспексияси Матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 1 миллиард 22 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

1155
0