• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 30 апреля 2025

Андижонда ўзганинг интим видеоларини тарқатиш билан қўрқитиб, пул талаб қилган аёл ушланди

У телефонидаги фуқаронинг сурат ва видеолари эвазига $14 минг талаб қилган.

1285
0

Андижон вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан тезкор профилактик тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида 1995 йилда туғилган аёл ўзига тегишли телефонидаги мурожаат қилган шахснинг интим сурат ва видеоларини тарқатиш билан қўрқитганлиги маълум бўлган. Бунинг эвазига у фуқародан 14 минг АҚШ доллари талаб қилган ва ушбу пулларни олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.


1285
0