• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 27 апреля 2025

Наманганда ёш бола ўз онасини калтаклади — видео

Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

2306
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Наманганда ёш бола ўз онасини калтаклагани акс этган видео тарқалди. Наманган вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизматининг хабар қилишича, ҳолат бўйича Давлатобод туман ички ишлар бўлими, туман ҳокимлиги, мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган.

Аниқланишича, ҳолат Давлатобод туманидаги 80-умумтаълим мактаби ўқувчиси иштирокида содир бўлган.

Ўқувчининг онаси ва бувиси томонидан унга нисбатан қилинган қўпол ҳаракат ва ҳақоратларга бардош бера олмасдан, у стресс таъсирида куч ишлатган.

"Она ва вояга етмаган шахс билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, томонлар яраштирилди. Уларга нисбатан огоҳлантириш чоралари кўрилиб, келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Тегишли мутасадди органлар томонидан доимий назорат ўрнатилганлиги билдирилади", - дейилади хабарда.

2306
0