• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 17 апреля 2025

Қорақалпоғистонда сохта пул ясаб, сотаётганлар қўлга олинди — видео

Улар 200, 100, ва 20 минг сўмлик купюраларни сотаётган вақтда қўлга олинган.

967
0
Видеодан кадр

Қорақалпоғистон божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ДХХ, ИИВ ва МГ ходимлари билан ҳамкорликда Тахиатош туманида қўлбола усулда ишлаб чиқарилган қалбаки пул бирликларини айланмага киритмоқчи бўлган жиноий гуруҳ қилмишлари фош этилди. 

Тезкор тадбир давомида фуқаро 200, 100, 50 ва 20 минглик купюрадаги жами 7 500  000 қалбаки ўзбек сўмини 2,5 млн ҳақиқий ўзбек сўми купюрасига сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган.

Тадбир давом эттирилиб, мазкур фуқаро кўрсатмасига асосан, ушбу жиноятга алоқадорликда гумон қилинган шахслар хонадонлари кўздан кечирилганида, қалбаки пул бирликларини ишлаб чиқаришда қўлланиладиган ноутбук, рангли принтер, турли хил ўлчамдаги қайчи ва чизғич буюмлари ашёвий далил тариқасида олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан бошқарма томонидан қилмишга алоқадор 8 нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

967
0