• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 14 марта 2025

Андижонда 26 ёшли йигитни поезд уриб кетди — видео

Болаликдан кар- соқов бўлган йигитнинг ҳозирги ҳолати маълум қилинди.

1057
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда фуқарони поезд уриб кетгани акс этган хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Андижон вилояти ССБ расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат 13 март соат 10:22 да тез ёрдам машинаси етиб борган вақтда Х.М. 1999 йилда туғилган, кар-соқов бўлган йигитча оғир ва карахт ҳолатда бўлган. 

Соат 10:34да Республика шошилинч тиббий ёрдам марказига олиб келинган. Операция муваффақиятли ўтган.

Бош мия оғир жароҳати, бош мия чайқалиши, гематомаси, қош қисми йиртилган жароҳати, ўнг ошиқ-болдир бўғими чиқиши, ошиқ-болдир бўғими синиши, постравматик карахтлик, болаликдан кар-соқов ташхиси қўйилган. 

"Беморнинг ҳолати ўрта оғир, шифокорлар назоратида, саломатлик ҳолати ижобий кўринишда",- дейилади хабарда.

1057
0