• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 13 января 2022

Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенконинг сўзларига муносабат билдирди

Беларусь президенти аввалроқ Ўзбекистонни Қозоғистондаги вазиятдан кеч бўлмасдан сабоқ олишга чақирган эди.

2277
0
president.uz

Хавфсизлик кенгаши йиғилишида президент Шавкат Мирзиёев айрим давлат раҳбарларининг сўзларига муносабат билдирди.

"Куни кеча баъзи давлат раҳбарлари томонидан Ўзбекистон Қозоғистонда бўлиб ўтган воқеалардан сабоқ чиқариши лозимлиги ҳақида асоссиз баёнот берилди.

Биз минтақадаги вазиятни, хавфсизликка бўлган барча хавф-хатарларни диққат билан кузатиб боряпмиз.

Ҳар қандай таҳдидга нисбатан муносиб жавоб қайтариш ва зарба бериш учун биз етарли куч ва салоҳиятга эгамиз", - деди давлатимиз раҳбари.

2277
0