• 12 706 сум
    59.23
  • 14 704 сум
    243.07
  • 159 сум
    -1.68
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 706 сум
    59.23
  • 14 704 сум
    243.07
  • 159 сум
    -1.68
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 12 января 2022

Ангрендаги сойдан эркакнинг музлаб қолган жасади топилди

Сойга дам олиш учун келган 71 ёшли эркакнинг ўлими юзасидан маълумот берилди.

1573
0
Ижтимоий тармоқ

Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида 10 январь куни музлаб қолган 71 ёшли эркакнинг жасади топилди. Мазкур ҳолат юзасидан бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов UzNews.uz’га маълумот берди.

Аниқланишича, воқеа шу куни соат 12:15 лар атрофида шаҳарнинг "Лашкарак" МФЙда жойлашган эски Ангрен ИЭСга қарашли дам олиш маскани ҳудудида содир бўлган.

Хабарга кўра, масканнинг пастки томонидан оқиб ўтувчи сойга дам олиш учун келган 71 ёшли эркак А.Р.нинг музлаган жасади топилган.

Ҳодиса жойига шаҳар прокурори ўринбосари, шаҳар прокуратураси катта терговчиси, шаҳар ИИБ бошлиғи ҳамда тезкор гуруҳ ходимлари етиб борган.

10 январь куни ушбу ҳолат юзасидан судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган бўлиб, дастлабки маълумотга кўра, Р.А.нинг ўлимига умумий ташқи муҳитдаги паст ҳарорат таъсирида организмни умумий совуқ қотиши, мия ва ўпки шиши, ўткир юрак қон томир ва нафас етишмовчилиги сабаб бўлгани аниқланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, натижалари бўйича тегишли қарор қабул қилиниши таъминланиб, қўшимча маълумот тақдим этилади.

1573
0