Ўзбекистонга коронавируснинг Omicron штамми кириб келганида сўнг маълум чекловлар ўрнатилгани муносабати билан Мактабгача таълим вазирлиги МТТларда катор чекловлар жорий қилди.
Унга кўра, Давлат мактабгача таълим ташкилотларида "COVID-19 пандемияси даврида МТТнинг иш фаолиятига қўйиладиган вақтинчалик санитария-гигиеник талаблар"га қатъий риоя этилади ҳамда байрам тадбирлари ўтказилиши вақтинчалик чекланади.
Шунингдек, ота-оналар ва ташқаридан меҳмонлар киришига йўл қўйилмайди (зарур вазиятларда сўнгги уч кунлик ПЦР-тести ва эмланганлиги ҳақида сертификати бўлиши лозим), йиғилишлар ўтказилиши чекланиб, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш чоралари кўрилади.
Хабарга кўра, мазкур чекловнинг бузилишига йўл қўйилган тақдирда тегишли тартибда жавобгарлик чоралари (ҳайфсан, жарима ва б.қ.) қўлланилади.