• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 10 января 2022

Шахматчи Нодирбек Абдусатторов навбатдаги мукофотни қабул қилиб олди

Жаҳон чемпиони Нодирбекка 250 млн сўм, блиц йўналишида 8-ўринни олган Жавоҳирга 50 млн сўм, шунингдек чемпионнинг марҳум мураббийига ҳам мукофот берилди.

857
0
Туризм ва спорт вазирлиги

Рапид йўналишида жаҳон чемпиони бўлган шахматчи Нодирбек Абдусатторов ва блиц йўналишида 8-ўринни қўлга киритган Жавоҳир Синдаровга пул мукофотлари топширилди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги хабар берди.

Нодирбек Абдусатторов 250 миллион сўм, унинг мураббийлари Дмитрий Қаюмов (марҳум) ҳамда Жаҳонгир Воҳидовлар 100 миллион сўмдан, Жавоҳир Синдаров 50 миллион сўм ва Шамсиддин Воҳидовга 25 миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти берилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Нодирбек Абдусатторовга икки хонали уй топширилгани ҳақида хабар қилгандик. 

857
0