• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 10 января 2022

Тошкентга қатновчи таксистларнинг қўл-оёғини боғлаб, пулларни ўмарган шахслар ушланди

Улар жазони ижро этиш колониясидан қочиб кетиб, ҳайдовчиларни тунаш билан шуғулланишган.

428
0

ИИВ жамоат хавфсизлиги департаменти Ахборот хизмати хабар беришича, 2021 йил 29 декабрь куни Тошкент вилоятидаги ЖИЭКдан 1987 йилда туғилган А.М., 1992 йилда туғилган У.А. ва 1997 йилда туғилган У.И.лар қочиб кетган.

Ушбу шахслар жорий йилнинг 5 январь куни наманганлик Н.Ш. билан Тошкент шаҳрига олиб бориб қўйишини келишишган.

Улар Тошкент вилоятида ҳайдовчига хужум қилиб, оғзи, иккала қўл ва оёқларини боғлаб $500, 100 минг сўм ва телефонини босқинчилик йўли билан қўлга киритшган ҳамда ҳайдовчини Cobalt'нинг юкхонасига солиб, Жиззахга ташлаб кетишган.

Бундан ташқари, улар 7 январь куни ҳам андижонлик М.О. билан йўл кира нархини келишган ҳолда Тошкент шаҳрига олиб бориб қўйишини сўрашган.

Аммо, Тошкент вилоятида шу ҳайдовчига ҳам шундай босқинчилик қилиб, унинг $11.650 пулини ва телефонини қўлга киритишган ҳамда уни Cobalt'нинг юкхонасига солиб, Тошкент шаҳар Яшнобод туманига ташлаб кетишган.

Тезкор қидирув давомида гумонланувчилардан бири ҳайдовчилар кўмагида Фароғонада, қолган икки нафари Қўқонда қўлга олинган.

428
0