Ўзгидромет хабарига кўра, бугун, 10 январь куни Ўзбекистон бўйича нисбатан салқин ҳаво массаси таъсири сақланиб туради. Кундузги ҳаво ҳарорати +3…+8 даражани ташкил этади.
11-13 январь кунлари республика бўйича асосан қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат 13 январда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларга ёмғир, баланд тоғли ҳудудларга эса қор ёғади.
Республика ҳудудидан совуқ ҳаво массаси секин чекинади ва ҳафта ўртасига келиб, ҳаво ҳарорати кечалари +3…+6, кундузи +9…+12 даражагача кўтарилади.
14 январда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нисбатан нам, аммо илиқ ҳаво массаси кириб келади. Республиканинг катта қисмида ёмғир ёғади, шимолий ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Айрим туманларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши кутилмоқда.
Ҳаво ҳарорати яна 2-4 даражага кўтарилади ва қиш фаслининг ўртаси учун бўлган меъёрий қийматлардан 3-5 даражага юқори бўлади.
Республиканинг айрим ҳудудларида баъзи жойларда туман кузатилади.