• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Политика 10 января 2022

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон халқи ва президентига таъзия йўллади

Мактубда фожиали воқеалар ва уларнинг натижасида кўплаб ҳарбий ва аҳоли ҳалок бўлгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор этилган.

1105
0
Nur.kz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон халқи ва президентига таъзия йўллади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Мактубда қардош Қозоғистон ҳудудидаги фожиали воқеалар ва уларнинг натижасида кўплаб ҳарбийлар ва аҳоли вакиллари нобуд бўлгани ҳамда оғир жароҳатлар олгани, кўрилган катта талофатлар муносабати билан президент Қасим-Жомарт Тоқаев ва Қозоғистон халқига чуқур таъзия изҳор этилган.

Давлат раҳбари ватан осойишталиги ва мамлакат халқининг ҳимояси йўлида қурбон бўлган фидойи фарзандларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларнинг тез фурсатларда шифо топишларини тилаган.

1105
0