"Тошкент шаҳар сув таъминоти" МЧЖ хабарига кўра, бугун, 3 декабрь куни соат тонгги 8:30 да пойтахт аҳолисининг асосий қисмини ичимлик суви билан таъминловчи “Қодирия” бош сув иншоотида йуқори кучланишли электр таъминотида носозлик сабабли насос агрегатларида ўчиш ҳолати юзага келди.
Шу туфайли Тошкент шаҳрининг қатор ҳудудларида ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ узилишлар кузатилмоқда.
Ҳозирги вақтда электр таъминоти қайта тикланди, ичимлик сув гидравлик режимини тиклаш бўйича тезкор чоралар кўрилмоқда.
Тошкент шаҳрида тез фурсатларда сув таъминоти ўз маромига қайтади.