KinderMBA дарсларида болалар бизнес, лойиҳа ва технологиялар дунёсига шўнғийди. Болалар молия ва иқтисодиёт соҳасидаги билимларидан фойдаланган ҳолда, тадқиқот ўтказишади ва анкеталашни амалга оширишади, лойиҳа бюджетини ҳисоблашади, Excel'да диаграммалар қуришади, 3D моделлар яратишади, ижодийлик ва жамоада ишлай олиш имкониятини намоён қилишади.
Лойиҳалар устида ишлашнинг муҳим қисми – бу корхоналарга чиқишдир, бунда ўқувчилар бизнес-жараёнлар билан танишишади, муваффақиятга эришган тадбиркорлар билан учрашишади ва ўзлари учун кўплаб фойдали маълумотларга эга бўлишади.
Ҳар ярим йиллик ишлар сарҳисоби декабрь ва май ойларида ўтказиладиган KinderMBA Sehriyo School Award конференциясида амалга оширилади. Конференцияда ўқувчилар ҳайъат аъзоларига ўзларининг бизнес-лойиҳалари ва стартапларини тақдим этишади.
Айрим мактаб лойиҳаларининг муаллифлари «Сколково» инновацион марказида ўтказиладиган KinderMBA конференциясида иштирок этиш учун Москвага юборилади.
2021 йилнинг 17 декабрь куни Инновацион ривожланиш вазирлигида Kinder MBA Winter 2021 конференцияси бўлиб ўтди. «Сеҳриё» мактабининг 5-9 синф ўқувчилари 2021-2022 ўқув йилининг биринчи ярим йиллиги давомида ишланган лойиҳаларини тақдим этишди. Ҳайъат аъзолари эътиборига турли модуллар бўйича 153та бизнес-лойиҳа тақдим этилди. Тақдимотлар белгиланган мезонлар бўйича баҳоланди.
Конференция бошланишидан олдин меҳмонлар ва иштирокчилар эътиборига болалар томонидан ишлаб чиқилган прототип ва тайёр маҳсулотларнинг ўзига хос кўргазмаси – «Стартаплар хиёбони» тақдим этилди.
Болаларнинг лойиҳаларини баҳолаган экспертларнинг маслаҳатлари билимларни кенгайтиришга, бизнес-лойиҳалар ва уларни амалга ошириш талабларини тушунишга имкон беради.
«Сеҳриё» мактаби ўз ўқувчиларига салоҳиятларини ривожлантиришга ёрдам беради ва ота-оналарга болаларнинг муваффақиятли келажагини шакллантиришга кўникма тақдим этади.
Instagram: @sehriyouz
Телефон: +998 71 227-16-44
Реклама ҳуқуқлари асосида