• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 17 декабря 2021

Тошкентдаги банкда деярли 5 минг еврога тенг бўлган қалбаки икки евролик тангалар алмаштирилди

Сохта валюталарни муомалага киритиш натижасида банк манфаатларига деярли 60 млн сўм зарар етган.

1542
0
Иллюстрация

Бош прокуратура томонидан қалбаки пул муомаласи билан боғлиқ жиноят фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ахборот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, Миробод тумани банк муассасасига қарашли "Марказ" номли валюта айрибошлаш шаҳобчаси ходимлари шохобчага топширилган 2 евро номиналидаги 2 470 дона 4 940 евро миқдоридаги тангалар қалбаки эканлигини аниқлашган

Қайд этилишича, ушбу сохта валюталар натижасида банк манфаатларига 59,3 млн сўм зарар етказилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

1542
0