• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 26 ноября 2021

Наманганда эркак жанжални тўхтатмоқчи бўлган ИИО ходимини пичоқлади

Қарз сабаб келиб чиққан жанжални олдини олмоқчи бўлган профилактика инспекторининг ўзи пичоқланди.

930
0
видеодан кадр

Наманган вилояти Чортоқ туманида эркак жанжални тўхтатишга уринган профилактика инспекторини пичоқлаб қўйди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, танишига 2020 йил декабр ойида 4,5 млн сўм қарз берган эркак салкам бир йил ичида пулини қайтариб ололмаганлигини айтиб, туман ИИБга қўнғироқ қилиб, қарзни ундириб беришни сўраган.

Профилактика катта инспектори, капитан Обид Ботиров ариза муаллифи билан қарздорнинг уйига бориб, вазиятни тушунтирган. 

Қарздор ички ишлар бўлимига бориши кераклигини эшитгач, уйидан ошхона пичоғини олиб чиқиб, танишига ташланган. Шу вақтда пичоқ эркакни ҳимоя қилишга уринган инспекторга санчилган. Воқеа оқибатида ходим тумандаги тиббиёт бирлашмасига олиб келинган.

Муолажалар ёрдамида унинг ҳаёти сақлаб қолинган.

930
0