• 11 989 сум
    29.28
  • 13 815 сум
    54.07
  • 149 сум
    -0.94
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 989 сум
    29.28
  • 13 815 сум
    54.07
  • 149 сум
    -0.94
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 4 мая 17:52

Алимент учун хотини ва боласини пичоқлаган эркак 19 йилга озодликдан маҳрум этилди

Алимент тўлаш заруратидан қутулиш учун эркак хотини ва икки ёшли қизини бошқа болалар кўз ўнгида пичоқлаб ўлдирган.

670
0
Видеодан кадр

Аввалроқ Фарғонада 34 ёшли эркак алимент борасида жанжаллашиб, хотини ва икки ёшли қизини пичоқлаб, ўлдиргани ҳақида хабар берган эдик.

Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани суди гумонланувчига нисбатан ишни кўриб чиқди, дея хабар қилди Замон телекўрсатуви.

Иш ҳужжатларига кўра, гумонланувчи ўтган йилнинг 3 ноябрь куни соат 18:00 атрофида маст ҳолда қайнотасига тегишли уйга борган. У ерда у икки боласи билан уйда яшовчи рафиқаси билан жанжаллашиб қолган. Маълум бўлишича, у аввалроқ эридан алимент ундириш учун судга мурожаат қилган ва суд қарори билан у 15 суткага қамоққа олинган. Гумонланувчи жазони ўтаб бўлганидан сўнг, низо янада кескинлашган.

Жанжал пайтида у вояга етмаган фарзандларининг кўз ўнгида чўнтагида олиб келган ошхона пичоғи билан хотинига бир неча марта зарба берган. Бу билан чекланиб қолмай, у 2 ёшли қизини ҳам пичоқлаган, қизча воқеа жойида вафот этган. Унинг турмуш ўртоғи шифохонага олиб кетилаётганда вафот этган.

Судланувчи ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми "a," "v," "j," "и" бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга 19 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

670
0

Комментарии