• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 24 апреля 14:24

Фарғонада Наманган шаҳар ҳокими иши бўйича суд бошланди

Фарғона шаҳрида Наманган ҳокимига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича суд жараёни бошланди. У 60 минг доллар миқдорида пора олганликда айбланмоқда.

258
0
Архив фото

Аввалроқ Наманган шаҳри ҳокими 60 минг доллар пора олиш вақтида қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу маблағ эвазига у тадбиркорга эски уйлар ўрнида янги қурилишни амалга ошириш ҳуқуқини бериб беришни ваъда қилгани айтилган.

Бугун Ўзбекистон туманлараро жиноят ишлари судида мазкур иш бўйича очиқ суд жараёни бошланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти судлари матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, иш бўйича жами 6 нафар айбланувчи ўтмоқда. Уларнинг 3 нафарига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган, яна 3 нафари эса муносиб хулқ-атвор тўғрисида тилхат асосида озодликда қолдирилган.

Айблов хулосасига кўра, фуқароларга қуйидаги Жиноят кодекси моддалари бўйича айб қўйилган:

— 167-модда (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш);

— 168-модда (фирибгарлик);

— 205-модда (ҳокимият ёки мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш);

— 206-модда (ҳокимият ёки мансаб ваколатларидан четга чиқиш);

— 209-модда (мансаб сохтакорлиги);

— 210-модда (пора олиш);

— 211-модда (пора бериш);

— 212-модда (пора беришда воситачилик қилиш).

Суд жараёни якунига кўра қўшимча маълумотлар тақдим этилиши кутилмоқда.

258
0

Комментарии